Мирзохид Ғофуров — «Металлург» футболчиси
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Металлург» таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суръатларда олиб бормоқда.
Жумладан, ҳимоя чизиғига яна бир тажрибали футболчи Мирзохид Ғофуров таклиф этилди.
Маълумот учун, Ғофуров 1988-йил 22-август куни Наманган шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида футболчи "Машъал", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" каби клубларда тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, Мирзохид Ғофуров ўтган мавсум "Навбаҳор" клуби сафида ҳаракат қилди. Суперлиганинг 15 та ўйинида майдонга тушган ҳимоячи 1 та ассист муаллифига айланган.
"Улкан тажрибага эга ҳимоячи янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва Мирзохид Ғофуровга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз".
Мирзохид Ғофуров
Туғилган санаси: 02.08.1988
Туғилган жойи: Наманган
Амплуаси: Ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Машъал", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Нефтчи".