Мирзиёев ва Алиев ёшлар ўртасидаги ЖЧ бўйича муҳим келишувга эришди
Мазкур ташаббус футбол соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Фото: Prezident.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўртасидаги музокаралар давомида футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида «Икки мамлакат — бир чемпионат» номли кенг кўламли давлатлараро дастурни амалга ошириш бўйича муҳим келишувга эришилди.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида футбол соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Дастур доирасида ёшлар футболини қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат ўртасида тажриба алмашиш ва йирик халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилган.
«Икки мамлакат — бир чемпионат» ташаббуси икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни спорт соҳасида ҳам янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист