locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миржаҳон Мираҳмадов жароҳат олди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миржаҳон Мираҳмадов жароҳат олди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо»нинг Дубай йиғинидаги сўнгги машғулотларидан бирида жамоа ҳужумчиларидан бири Миржаҳон Мираҳмадов жароҳат олиб, клуб шифокорлари ёрдамида майдонни тарк этганди.

Ўтказилган тиббий текширувлар натижасига кўра, Миржаҳон Мираҳмадовнинг чап оёқ тизза хочсимон пайларининг узилгани аниқланди. Клуб тиббий бўлимининг маълум қилишича, жамоа ҳужумчиси тез орада тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказади. Операциядан сўнг Мираҳмадовнинг тўлиқ тикланиб, сафга қайтиши учун 5-6 ой вақт талаб этилиши тахмин қилинмоқда.

«Динамо» ПФК жамоаси ва мухлислар номидан Миржаҳон Мираҳмадовга соғлиқ тилаймиз ва ишонамизки, у жароҳатдан тўлиқ тикланиб, яна жамоамизга яшил майдонда ёрдам беради», - дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг