locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миржамол Қосимов: Ўтган мавсумда биз чемпионликка даъвогар сифатида кўрилмаган эдик

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миржамол Қосимов: Ўтган мавсумда биз чемпионликка даъвогар сифатида кўрилмаган эдик
Расм: championat.Asia Миржамол Қосимов

Суперлиганинг еттинчи туридан ўрин олган «Бунёдкор» — ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг олмалиқликлар яримҳимоячиси Миржамол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Футболчининг сўзларига кўра: «Ютиб ўрганган жамоа ютқазишни ҳам била олиши керак. Кўриб турибсиз, ўйин ёмон ўтмади. Ҳарорат ҳам таъсир қилди, албатта. «Бунёдкор» темпни бироз пасайтиришга ҳаракат қилди ва бу натижа берди. Менимча, айнан шу ОКМКнинг гол ура олмаган сабабларидан бири бўлди».

«Жамоадаги муҳит жуда яхши. Йигитлар ҳар қандай ўйинга шай. Ҳаммамизнинг бош мақсадимиз — чемпионлик.

Ҳатто ўтган мавсумда ҳам бизга чемпионлик даъвогари сифатида қаралмаганди. Лекин ОКМК нуқтаи назардан кутилмаган ҳолда кумуш медалларни қўлга киритди. Шукр, меҳнатимиз билан ҳурмат қозондик, деб ўйлайман».

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг