locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миржалол Қосимов: Улар ғалабани совға қиламиз дея ваъда беришган эди ва ўз ваъдаларининг устида чиқишди

ОКМК бош мураббийи Бунёдкор билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миржалол Қосимов: Улар ғалабани совға қиламиз дея ваъда беришган эди ва ўз ваъдаларининг устида чиқишди
photo: OKMK FK

Суперлигасининг 22-тури доирасида ОКМК - "Бунёдкор" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Ҳақиқатдан ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Бу учрашув қизиқарли бўлиши кутилган эди. Биринчи бўлимда очиқ футбол намойиш этдик.

Биз яхши тайёргарлик кўрган эдик ва шу сабабли охиригача курашдик. Футболчилар туғилган кунимга энг яхши совғани тақдим этдилар.

Улар ғалабани совға қиламиз дея ваъда беришган эди ва ўз ваъдаларининг устида чиқишди. Йигитларни ғалаба билан табриклайман", — деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг