Миржалол Қосимов Ҳиндистон клуби билан шартнома имзолади
30 ёшли футболчи “Қизилқум”, “Арал Самали” жамоаларида тўп сурган.
Фото: Getty Images
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов фаолиятини яна Ҳиндистон чемпионатида давом эттиради.
Sports24.uz нашри хабарига кўра, футболчи “Гокулам Керала” жамоаси билан шартнома имзолади. Клуб I лигасида иштирок этади.
Қосимов бунга қадар ҳам Ҳиндистонда “Нерока” ва “Мохаммадан” жамоаларида ўйнаган. Бу лигада ўйнаш бўйича тажрибага эга ҳисобланади.
30 ёшли футболчи “Қизилқум”, “Арал Самали” жамоаларида тўп сурган.