Миржалол Қосимов фаолиятини Малдивда давом эттиради
У илгари ҳам бу ерда ўйнаганди.
Фото: Victory
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов фаолиятини яна хорижда давом эттиради.
Sports24.uz нашри хабарига кўра, футболчи Малдив оролларининг “Виктория” жамоасида давом эттиради. У илгари ҳам бу ерда ўйнаганди.
Бунга қадар Қосимов “Гокулам Керала”да тўп сурганди. Ҳиндистондаги фаолиятидаги сўнг Малдивга йўл олди.
31 ёшли футболчи фаолияти давомида “Қизилқум”, “Арал Самали” жамоаларида тўп сурган.