locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миржалол Қосимов: Биринчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз офсайдми, офсайд эмасмиди, шубҳа туғдиряпти

ОКМК бош мураббийи Андижон билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миржалол Қосимов: Биринчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз офсайдми, офсайд эмасмиди, шубҳа туғдиряпти
Photo: Andijon FK

“Андижон” - ОКМК (1:0) ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Аввало, мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки, ажойиб атмосферада футбол ўйини гувоҳи бўлдик. Ўйинга келсак, албатта, мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатганимиз йўқ. Биринчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз офсайдми, офсайд эмасмиди, шубҳа туғдиряпти. Шунинг ўзига қарамасдан “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Иккинчи бўлимда жуда кўп меҳнат қилдик. Лекин “Андижон” тартибли ҳимояланди. “Андижон” дарвозасига йўл топа олмадик. Дарвозабони ҳам яхши ўйин кўрсатди. Охирги дақиқада Хуршид Ғиёсов имкониятини голга айлантириши мумкин эди. “Андижон” жамоасига ОЧЛда омад тилаб қоламан.

- ОКМК жамоаси ғалаба қозона олмаганига нима етишмади, деб ўйлайсиз?

- Яратилган вазиятдан фойдаланиш керак-да. Иккинчи бўлим бошидаги шижоат билан биринчи бўлимга ҳам чиқиш керак эди. Бундай учрашувларда вазият бўлмайди. “Андижон” яхши ҳимояланганига қарамасдан биз вазият яратдик, бироқ уни голга айлантира олмадик.

- Иккинчи бўлимда Асад Собиржонов майдонга тушгач, ОКМКнинг ҳужумлари кўпайди. Уни биринчи бўлимда туширса бўлмасмиди?

- Лекин деган жойи бор-да. Туширганимизда бошқасиничи дейишарди. Ҳар доим саволлар бўлаверади. Ҳақиқатдан ёмон ўйнагани йўқ. Лекин тортишиш бўлган вазиятда ундай қилмаслик керак эди. Чунки, шундоқ ҳам вақт бизни фойдамизга ишламаяпти. Бу вазиятда футбол ўйнаш керак эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг