Миржалол Қосимов: Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик
ОКМК бош мураббийи Қўқон-1912 билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
photo: OKMK FK
Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" 0:1 учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикр билдирди.
"Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Лекин учрашув бошидаги хато қимматга тушди. Шогирдларим анча ҳаракат қилишди, аммо гол ура олмадик. "Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун оддий вазиятларда кўп хатога йўл қўйдик.
Албатта, мағлубият сабабларини таҳлил қиламиз. Ҳозир жамоага кичик таътил бериб, шундан сўнг яна машғулотларга қайтамиз. Олдинда қийин ўйинлар кутяпти, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак", - деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор