locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: “БАА мундиал йўлланмасидан умидини узди”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: “БАА мундиал йўлланмасидан умидини узди”
ФОТО: UzbekistanFA

Хабарингиз бор, БАА терма жамоаси бош мураббийи Пауло Бенту лавозимидан озод этилди.

Таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ушбу ҳолатга тўхталар экан, буни амирликлар жамоаси раҳбарияти Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмадан умид узганликлари билан изоҳлади.

“Менимча, БАА терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олишдан умидини узди. Сабаби улар плей-офф босқичига тайёргарликни бошлаб юборди. Амирликлар раҳбарияти ушбу мутахассис билан Жаҳон чемпионатига чиқа олмасликларини сезди ҳамда унга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.

Олдинда иккита муҳим баҳс бор - Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси. Ҳар икки учрашув ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки Қатарни мағлуб этган қўшниларимиз ҳам плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда.

Агар БАА қолган икки баҳсда керакли натижани қўлга кирита олмаса, қолган 2,5 та йўлланма учун кураш олиб боришни мақсад қилган”, - дейди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 учун Осиё қитъасига 8,5 та ўрин ажратилган. 3 та гуруҳдаги 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри йўлланма олса, 3 ва 4-ўриндаги жамоалар плей-офф орқали қолган 2,5 та йўлланма учун кураш олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг