locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирсаидов билан тузилган шартнома муддати узайтирилди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирсаидов билан тузилган шартнома муддати узайтирилди
Фото: Навбаҳор ПФК

“Навбаҳор” сафида якунланган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар орасидан етакчиларни келаси мавсумда ҳам “лочинлар” таркибида олиб қолишга ҳаракат қилинмоқда.

Жамоа бош мураббийи Тимур Тоҳирович Кападзе тақдим этган шорт-лист асосида жамоамизнинг маҳоратили ҳимоячиси, якунланган мавсумда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2288 дақиқа ўйнаб, рақиблар дарвозасига 1 та гол уриб, 2 ассистни амалга оширган Саидазамат Мирсаидов билан келишувга эришилиб, у билан тузилган амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг