locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирко Йеличич: «Ёш футболчилар янада кўпроқ ишлашлари керак»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирко Йеличич: «Ёш футболчилар янада кўпроқ ишлашлари керак»
PHOTO: Telegram

Про-лиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" (2:0) учрашувидан кейин “Олимпик” устози Мирко Йеличич матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин яхши ўтди. Рақиб кўпроқ босим қилди, тўп назорати ҳам улар томонида бўлди. Бизга тажриба етишмади", - деб гап бошлади Йеличич.

- Иккинчи ўтказилган голда дарвозабон хатолик қилди. Учрашув давомида у яхши ўйнаганди, бу хатога нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Тўғриси, ўша голни кўрмадим, захирадан футболчи туширишга тайёрланаётгандим. У ёш посбон, тажриба кам, консентрация етишмади. Энг яхши дарвозабонлар ҳам хатолик туфайли гол ўтказишади. Футболда кўп нарсани миллисонялар ҳал қилади. Миллисоняга консентрацияни йўқотсанг, хатолик қиласан ва гол ўтказиб юборасан.

- 6 та тур ортида қолди, "Олимпик" сиз кутган футболни намойиш этаяптими?

- Йигитлар ўз вазифаларини билиб олишган. Албатта ёшлар билан ишлашда вақт керак. 4 ой кам муддат. Ёш футболчилар янада кўпроқ ишлашлари керак.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг