locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирко Еличич: \"Машғулот ва ҳақиқий ўйиннинг фарқи бор\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Про-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Olympic" ҳамда "Aral" жамоалари ўртасидаги учрашувдан (0:1) сўнг мезбонлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин қийин ўтди. Биз яхши футбол ўйнадик ва менга бу ёқди. Жамоамиз ёшлардан иборат эканлигини инобатга олсак, бизнинг асосий вазифамиз ҳам шундай.

Ўйлашимча, йигитлар ўзларини яхши кўрсата олишди. Рақиб сафида ёши катта, тажрибали футболчилар бор эди. Уларга қарши ўйнаш қийин. Лекин ўйин борасида биз бугун яхшироқ эдик.

Сўнгги ўйинларда жамоа кўплаб вазиятлар яратаётган бўлса-да, уларни голга айлантира олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ? Йигитларнинг ёш ва тажрибасизлиги биланми?

- Бизнинг олдинда ўйнаядиган футболчиларимиз деярли барчаси 2007 йилги футболчилар - Мубараковдан ташқари. У ўз вақтида, турли ёш тоифаларида голлар уриб юрарди. Бундай тажрибали ва жисмонан кучлироқ футболчиларга қарши ўйнаганингда эса барчаси қийин бўлади. Биз машғулотларда бу борада ишлаяпмиз. Лекин машғулот ва ҳақиқий ўйиннинг фарқи бор", - деди Мирко Еличич.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг