Мираброр Усмонов Кубоги: Япония чемпионликни қўлга киритди, совринлар битта эмас
Тошкентда ўтказилган Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси Япония U-23 терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Финал учрашувида улар Ўзбекистон ёшлар термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳсдан сўнг тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда дастлаб беллашувни бошқарган ҳакамлар – Аскер Нажафалиев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов ва Диас Галеев махсус мукофотларга сазовор бўлишди.
Шундан кейин мусобақада энг яхши натижа қайд этган футболчилар алоҳида номинациялар бўйича тақдирланди:
• Энг яхши тўпурар – Ален Иноуе (Япония)
• Энг яхши дарвозабон – Масатака Кобаяши (Япония)
• Энг яхши футболчи – Уче Нвадике (Япония)
• Энг яхши ёш футболчилар – Ойбек Ўрмонжонов (Ўзбекистон) ва Шион Шинкава (Япония)
Мусобақа давомида бир қатор иқтидорли футболчилар ўзларини намоён этишди. Ўзбекистон термаси ғалабани қўлга кирита олмаган бўлса-да, маҳаллий ёш футболчи Ойбек Ўрмонжоновнинг мукофотга лойиқ кўрилгани мамлакатимиз футболи учун ижобий ишора бўлди.