Мираброр Усмонов кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 Саудия Арабистонини ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фото: ЎФА
Тошкентда ҳар йили анъанавий тарзда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади. Бу йилги турнирда Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Япониянинг U-23 жамоалари иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Мираброр Усмонов кубоги-2025 илк турида Саудия Арабистонини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон ёшлар жамоасидан Самандар Мавлонқулов, Жаҳонгир Ўрозов ва Нодир Абдураззоқов тўп киритди.
25 июл куни Саудия Японияга қарши ўйнаса, 28 июлда Ўзбекистон кунчиқар юрт вакилларига қарши майдонга тушади.
Мираброр Усмонов кубоги-2025
Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23 3:1
22 июл. «Жар» стадиони
Голлар: Самандар Мавлонқулов (9), Жаҳонгир Ўрозов (11), Нодир Абдураззоқов (48) — Мурад Кудри (58).
Розикжон Султонмуродов
Журналист