Мини-футбол бўйича Раҳбар кубоги республика босқичи мусобақасига қуръа ташланди
Мусобақалар шу йилнинг 17-19-октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги 2-сон спорт мактабида бўлиб ўтади.
Photo: tashcitysport
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари марказий аппарати ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Раҳбар кубоги" спорт мусобақасининг республика босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, вилоят ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев, спорт бошқармалари раҳбарлари ҳамда вазирлик ва вилоят жамоалари таркиби, ҳакамлар иштирок этди.
Қуръа ташлаш жараёнида масъуллар томонидан иштирокчи жамоаларга мусобақа қоидалари ва низомлари бўйича зарур маълумотлар берилди.
Мусобақалар шу йилнинг 17-19-октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги 2-сон спорт мактабида бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор