locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мингбулоқда «Бош прокурор кубоги» учун кураш беллашувлари давом этмоқда

Ғолиблар кейинги босқичларга йўлланма олиб, туман шаънини юқори босқичларда ҳимоя қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мингбулоқда «Бош прокурор кубоги» учун кураш беллашувлари давом этмоқда
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

Мингбулоқ тумани спорт мактабида 5 ташаббус олимпиадаси доирасида “Бош прокурор кубоги” учун спортнинг миллий кураш тури бўйича маҳалла босқичлари қизғин давом этмоқда.

Тадбирда туман ҳокими Ахрорбек Мансуров, туман прокурори Нигина Ғаиббоева ҳамда туман ИИБ бошлиғи Бобур Шукуров иштирок этиб, ёш спортчиларга омад тилади ва уларни юксак натижаларга эришишга чорлади.

Мусобақаларда маҳаллалардан келган полвонлар ўзаро куч синашиб, ҳалоллик ва мардлик руҳида беллашмоқда. Баҳслар муросасиз ва томошабоп тарзда ўтиб, спорт мухлисларига юқори кайфият улашмоқда.

Ушбу мусобақанинг асосий мақсади — ёшларни спортга кенг жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат.

Ғолиблар кейинги босқичларга йўлланма олиб, туман шаънини юқори босқичларда ҳимоя қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг