Миллий жамоада физиотерапия ва реабилитация бўйича мутахассис иш бошлади
Алдо Эспозито фаолияти давомида Италиянинг “Кальяри” ҳамда “Ювентус” клублари ва Италия миллий терма жамоасида физиотерапевт сифатида ишлаган.
photo: gettyimages
Италиялик тажрибали мутахассис Алдо Эспозито #МиллийЖамоа мураббийлар штабига қўшилди. У терма жамоа футболчилари тикланиш жараёни, жароҳатларнинг олдини олиш ҳамда реабилитация йўналишида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Алдо Эспозито фаолияти давомида Италиянинг “Кальяри” ҳамда “Ювентус” клублари ва Италия миллий терма жамоасида физиотерапевт сифатида ишлаган. Мутахассис 5 та Жаҳон чемпионати ва 5 та Европа чемпионатида иштирок этган бўлиб, 2006 йилги Жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Шунингдек, у FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда UEFA Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритган жамоалар сафида фаолият юритган.
Иброҳим Жалолов
Редактор