locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнлари ўрганилиб, кейинги вазифалар белгиланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнлари ўрганилиб, кейинги вазифалар белгиланди
Фото: ЎФА

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида барпо этилаётган Миллий футбол маркази футболимиз ривожида алоҳида ўрин тутадиган муҳим инфратузилма лойиҳаси ҳисобланади. Ҳозирда ушбу ҳудудда қурилиш ишлари босқичма-босқич ва жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ марказдаги қурилиш ҳолатини ўрганиш, амалга оширилаётган ишлар билан бевосита танишиш ҳамда кейинги вазифаларни белгилаш мақсадида мазкур ҳудудда бўлди.

Ўрганиш давомида марказнинг турли таркибий қисмларини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш зарурлигига урғу берилди. Жумладан, майдонларини доимий назорат остида сақлаб, терма жамоаларга юқори сифатда тақдим этиб бориш, спортчиларнинг соғлигини тиклаш ва тиббий профилактикани самарали йўлга қўйиш учун марказни замонавий тиббий ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш, замонавий ресторан фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва меҳмонхона биносида спортчилар учун компакт, қулай шароитлар яратиш бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди. Қурилиш ишлари белгиланган муддатларда, сифат талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда якунланиши зарурлиги яна бир бор таъкидланди.

Шунингдек, ВАР тизими учун мўлжалланган техник воситаларни ўрнатиш ва зарур ускуналар билан таъминлаш бўйича масъулларнинг таклифлари тингланди. Ишчи гуруҳ томонидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг