Миллий футбол марказида FIFA VAR семинари бошланди
Бугун Миллий футбол марказида FIFA инструктори Фарход Абдуллаев бошчилигида VAR ўқув семинари старт олди.
Мазкур семинарда ўзбекистонлик ҳакамлар билан бир қаторда Саудия Арабистонидан ташриф буюрган бир гуруҳ ҳакамлар ҳам иштирок этиб, ўз малакасини ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўлмоқда.
Машғулотлар давомида инструкторлар томонидан турли ўйин вазиятлари чуқур таҳлил қилиниб, видео мисоллар орқали тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳакамлар назарий топшириқлар, амалий машғулотлар ҳамда жисмоний синовларда иштирок этди. VAR марказида эса VAR билан боғлиқ ҳолатлар амалий тарзда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилиш жараёнлари симуляцион вазиятлар орқали машқ қилинди.
Семинар ўқув жараёни назарий машғулотлар билан бир қаторда амалий таҳлиллар ва реал ўйин эпизодларига яқинлаштирилган симуляцияларни ҳам қамраб олаётгани билан аҳамиятли ҳисобланади.
Мазкур ўқув семинари 24-февралга қадар давом этади.