Миллий футбол марказида ФИФА клубларини лицензиялаш дастури доирасида клубларни лицензиялаш бўйича семинар старт олди
Миллий футбол марказида ФИФА клубларини лицензиялаш дастури доирасида клубларни лицензиялаш бўйича семинар старт олди. Олий лига ва Биринчи лигадаги аёллар жамоаларининг клубларни лицензиялаш бўйича менежерлари, шунингдек, клуб вакиллари иштирок этмоқда.
Семинарни ФИФА инструктори Андрес Портабелла олиб бормоқда, у иштирокчиларни халқаро клубларни лицензиялаш стандартлари ва уларнинг аёллар футболига қўлланилиши билан таништиради. Дастурда спорт, инфратузилма, маъмурий, ҳуқуқий ва молиявий талаблар каби асосий лицензиялаш мезонлари ўрганилади.
Аёллар футболини ривожлантириш, клубларни бошқариш стандартларини жорий этиш ва клубларнинг барқарорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иштирокчилар тажриба алмашиш, лицензиялашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва халқаро амалиётлар ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.
Семинар клубларни лицензиялаш тизимини янада такомиллаштириш ва аёллар футбол жамоаларининг профессионаллиғини оширишга қаратилган.