locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун ташкил этилган FIFA семинари ўз яхунига етди

Дурдона Садуллаева Аёллар Олий лигаси иккинчи давра учрашувларидан бошлаб бош ҳакам сифатида фаолият олиб боришга тайёр экани қайд этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун ташкил этилган FIFA семинари ўз яхунига етди
photo: UFA

Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун ташкил этилган FIFA семинари ўз яхунига етди.

Бир неча кун давом этган машғулотлар давомида иштирокчилар замонавий ҳакамлик, ўйин қоидаларининг амалий қўлланилиши ҳамда ўйин вазиятларини таҳлил қилиш бўйича FIFA инструктори Али Ахмед Алтрайфи раҳбарлигида билим ва тажрибаларини янада мустаҳкамлади.

Семинар яхунида иштирокчилар номидан FIFA инструктори Али Ахмед Алтрайфига самарали ҳамкорлик, тажриба алмашиш ва машғулотларни юқори савияда ташкил этгани учун эсдалик совғаси топширилди.

Шунингдек, узоқ йиллар FIFA ҳаками сифатида халқаро майдонларда муваффақиятли фаолият олиб борган, кўплаб нуфузли халқаро учрашувларда ишлаган ўзбекистонлик тажрибали ёрдамчи ҳакам Зилола Раҳматованинг FIFA ҳакамлик фаолияти якунлангани таъкидланди.

Эндиликда у халқаро учрашувларда фаолият олиб бормайди, бироқ Ўзбекистон аёллар Олий лигасида ёрдамчи ҳакам сифатидаги фаолиятини давом эттиради.

FIFA инструктори Али Ахмед Алтрайфи Зилола Раҳматовага Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) номидан ташаккурнома топширар экан, унинг ўзбек аёл ҳакамлиги ривожига қўшган муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этди ҳамда келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.

Семинар давомида Ҳакамлар академияси тингловчиси Дурдона Садуллаеванинг ўқув жараёнидаги фаоллиги, назарий билимлари, жисмоний тайёргарлиги ва ўйин қоидаларини пухта ўзлаштиргани ҳам юқори баҳоланди.

Дурдона Садуллаева Аёллар Олий лигаси иккинчи давра учрашувларидан бошлаб бош ҳакам сифатида фаолият олиб боришга тайёр экани қайд этилди.

Али Ахмед Алтрайфи ёш ҳакамни ушбу ютуғи билан табриклаб, унга махсус совғасини топширди ҳамда келгусидаги ҳакамлик фаолиятида улкан муваффақият ва омад тилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг