Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун мўлжалланган CAFA ҳакамлар семинари ўз ишини бошлади
Бугун Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун мўлжалланган CAFA ҳакамлар семинари ўз ишини бошлади.
Куннинг дастлабки қисмда бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар майдондаги амалий машғулотлар ҳамда жисмоний синовларда иштирок этишди.
Машғулотлар замонавий VAR технологиялари билан уйғун ҳолда олиб борилиб, ҳакамларнинг жисмоний ва амалий тайёргарлиги синовдан ўтказилди.
Семинарнинг иккинчи ярмида эса иштирокчилар назарий машғулотларга жалб этилди.
Унда ўйин жараёнидаги мураккаб вазиятлар, қоидаларни тўғри талқин қилиш, VAR орқали қарор қабул қилиш ҳамда ҳакамликдаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Мазкур семинар аёл ҳакамларнинг профессионал маҳоратини ошириш, халқаро стандартлар асосида тайёрлаш ва тажриба алмашиш учун муҳим жараён бўлиб хизмат қилмоқда.