Миллий футбол марказида AFC Pro дипломини янгилаш бўйича ўқув курслари бошланди
Мазкур дастурда 34 нафар таниқли мутахассис иштирок этди.
Фото: ЎФА
Мазкур дастурда 34 нафар таниқли мутахассис иштирок этиб, амалий ва назарий кўникмаларини чуқурлаштириш, мураббийлик жараёнида қўлланиладиган замонавий методикаларни ўзлаштириш ҳамда халқаро стандартларга мос ёндашувларни такомиллаштириш устида ишлайди.
Курс жараёнида Ўзбекистон футболи учун катта ҳисса қўшиб келаётган бир қатор тажрибали мутахассислар — Тимур Кападзе, Вадим Абрамов, Улуғбек Бақаев, Сервер Жепаров каби мураббийлар иштирокчиларга кўп йиллик тажрибаларини улашиб, баҳс-мунозара ва амалий машғулотлар орқали билим алмашиш жараёнини янада бойитади.
Шунингдек, ушбу ўқув дастурида Уммонлик мутахассис Eelco Johannes Christiaan ҳам қатнашиб, тингловчиларга халқаро тажрибага асосланган услубий ёндашувларини тақдим этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист