locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллий антидопинг агентлиги спортчилар билан профилактик учрашувлар ўтказмоқда

Допинг қоидаларини бузишнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтириш бермоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Milliy antidoping agentligi sportchilar bilan profilaktik uchrashuvlar oʻtkazmoqda
Фото: Olympic.uz

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг масъул ходимлари янги мавсумга тайёргарлик кўраётган спортчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Ушбу тадбирларда кўзланган асосий мақсад атлетлар ўртасида допингга қарши курашни кучайтириш бўлиб, мутахассислар спортчиларга допинг қоидаларини бузишнинг салбий оқибатлари, ҳалол ва шаффоф спорт ҳақида батафсил тушунтириш бермоқда.

Шунингдек, суҳбатлар давомида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан 2026-йил учун янгиланган тақиқланган тиббиёт воситалари рўйхати ҳамда уларнинг таркиби юзасидан атлетларга атрофлича маълумотлар тақдим этилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг