Миллатлар лигаси. Швейцария Словения устидан иродали ғалабага эришди
Швейцария 9 очко билан 1-гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Фото: Getty Images
УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси
03.10.2026, Як.
Швейтсария
2
Словения
1
Европа Миллатлар лигаси 3-туридан ўрин олган Швейцария ва Словения баҳсида мезбонлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Учрашувда ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди. Словения ҳужумчиси Жан Випотник рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
10-дақиқада Швейцария ҳисобни тенглаштирди. Словения ҳимоячиси Эрик Янжа ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
38-дақиқада эса Дан Ндой Швейцария терма жамоасини олдинга олиб чиқди — 2:1. Қолган вақтда бошқа гол урилмади ва мезбонлар уч очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.
Шу тариқа Швейцария 9 очко билан 1-гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Словения эса 4 очко билан иккинчи поғонада. Гуруҳдаги қолган икки жамоа — Шотландия ва Шимолий Македония.