Миллатлар лигаси. Португалия Криштиану Роналдусиз Данияни мағлуб этди
Миллатлар лигаси мусобақси "А" лигаси 4-гуруҳида 3-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда Дания ва Португалия терма жамоалари беллашди. Якунда португалияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 13-дақиқада очилди. Португалия ҳимоячиси Жоау Канселу жамоасини олдинга олиб чиқди — 1:0. 23-дақиқада Миккель Дамсгор ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Гонсалу Рамуш португалияликларни яна олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида, 53-дақиқада Дания ҳужумчиси Расмус Хойлунд яна ҳисобни тенглаштирди — 2:2. 67-дақиқада Витинья Португалияга учинчи голни олиб келди. 87-дақиқада Жоау Феликс якуний ҳисобни ўрнатди — 4:2.
Шу тариқа Португалия терма жамоаси Роналдусиз муҳим ғалабани қўлга киритди. 3 та турдан кейин Португалия 9 очко билан 4-гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Дания эса 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Миллатлар лигаси — А лигаси, 4-гуруҳ, 3-тур
Дания — Португалия — 2:4
Голлар: 0:1 — Канселу, 13, 1:1 — Дамсгор, 23, 1:2 — Рамуш, 25, 2:2 — Хойлунд, 53, 2:3 — Витинья, 67, 2:4 — Феликс, 87