Миллатлар лигаси. Италия Болоньяда Туркия устидан ишончли ғалаба қозонди
Италия терма жамоаси 7 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фото: Getty Images
Миллатлар лигасининг 4-туридан ўрин олган Италия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
26-дақиқада Жанлука Скамакка ҳисобни очиб, Италияни олдинга олиб чиқди. 61-дақиқада Арал Шимшир жавоб голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.
64-дақиқада Риккардо Калафьори Италиянинг иккинчи голини киритди. 87-дақиқада эса Франческо Эспозито яна бир бор Туркия дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Ушбу ўйиндан сўнг Италия терма жамоаси 7 очко билан «А» лигаси 1-гуруҳ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Туркия эса ҳали очко жамғара олмаган ва сўнгги ўринда бормоқда.