locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар лигаси. Испания терма жамоаси Чехияни мағлуб этди

Испания 3 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғариб, 3-гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллатлар лигаси. Испания терма жамоаси Чехияни мағлуб этди
Фото: Getty Images

Европа миллатлар лигаси «А» дивизиони 3-гуруҳида 3-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда Испания терма жамоаси Чехияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ҳисобни очди. 35-дақиқада ярим ҳимоячи Родри испанларнинг устунлигини икки тўпга етказди.

Чехия 69-дақиқада Иржи Сламанинг голи эвазига фарқни қисқартирди. 89-дақиқада Микель Меринонинг голи билан якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.

Шу тариқа, Испания 3 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғариб, 3-гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Чехия эса очко жамғара олмаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.

Миллатлар лигаси, 3-тур
Испания — Чехия 3:1
Голлар: Ямал, 6; Родри, 35; Мерино, 89 — Слама, 69.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг