locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар лигаси. Франция Бельгияни минимал ҳисобда мағлуб этди

Олисе ягона гол муаллифи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллатлар лигаси. Франция Бельгияни минимал ҳисобда мағлуб этди
Фото: Getty Images

Франция терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси «А» лигаси А1 гуруҳи 2-турида Бельгияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув 28 сентябрь куни Бельгиянинг Брюссель шаҳридаги Қирол Бодуэн номидаги стадионда бўлиб ўтди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ушбу баҳсда иштирок эта олмади. У Туркияга қарши ўйинда (1:0) жароҳат олган ва шундан сўнг миллий жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

Учрашувдаги ягона гол 88-дақиқада Майкл Олисе томонидан урилди. Голли узатмани Райан Шерки амалга оширди. Ҳар икки футболчи ҳам 77-дақиқада захирадан майдонга тушган эди.

Франция 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. 3 очкога эга Бельгия эса иккинчи поғонада жойлашган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг