locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миллатлар лигаси финалида трибунадан йиқилган мухлис ҳалок бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миллатлар лигаси финалида трибунадан йиқилган мухлис ҳалок бўлди
Расм: championat.com

Миллатлар лигаси финал учрашуви пайтида қайғули воқеа рўй берди — мухлис трибуна иккинчи қаватидан йиқилиб, ҳалок бўлди. Фожиа ўйиннинг сўнгги дақиқаларида содир бўлган. Мухлиска шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имконсиз бўлди. Воқеа пайтида стадиондаги тиббиёт ходимлари ва стюардлар зудлик билан ёрдам кўрсатишга уринган.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте учрашувдан сўнгги матбуот анжуманида марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди ва қўшимча қилди:

«Бундай вазиятлар ҳаётда нималар ҳақиқий аҳамиятга эга эканини эслашга мажбур қилади».

Финалнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Нуну Мендеш ҳам ўз таассуротларини баён этар экан, шундай деди:

«Ҳалок бўлган мухлиснинг оиласига чуқур таъзия билдираман. Бу фожиа ғалабамизни соя остида қолдирди».

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг