locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Милланинг икки гранди Кристоф Баумгартнер учун курашга қўшилди

26 ёшли хавбекнинг «Лейпсиг» билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилда якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германиянинг «RB Лейпсиг» клуби ва Австрия терма жамоаси яримҳимоячиси Кристоф Баумгартнер фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, 26 ёшли ҳужумкор хавбекка Милланинг икки гранди — «Интер» ва «Милан» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хабарда таъкидланишича, ҳар икки Италия клуби Баумгартнерга ҳозирда «Лейпсиг»да олаётганидан кўра анча манфаатлироқ шартнома шартларини таклиф қилишга тайёр.

Футболчининг Германия клуби билан амалдаги келишуви 2028 йилга қадар мўлжалланган бўлса-да, Италия клубларининг жиддий қизиқиши трансфер эҳтимолини оширмоқда.

Кристоф Баумгартнер «буқалар» сафида 2023 йили «Хоффенхайм» клубидан 23,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Жорий мавсум австриялик футболчи учун ниҳоятда самарали кечмоқда: у «RB Лейпсиг» либосида жами 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 7 та самарали узатма ёздириб қўйишга улгурди.

Маълумот учун, нуфузли Transfermarkt портали айни дамда футболчининг бозор қийматини 20 миллион евро этиб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг