Милинкович-Савия қайси жамоалар курашаётгани маълум
Фото: Getty Images
“Торино” дарвозабони Ванья Милинкович-Савич жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради Football Italia.
Манбага кўра, 28 ёшли сербиялик посбон хихматига “Наполи” ва “Лидс” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
“Наполи” Милинкович-Cавич учун курашда олдинда ва томонлар музокараларни фаол олиб бормоқда.
Сербияликнинг трансфер қиймати 16 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Турин клуби билан амалдаги битими 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Якунланган мавсумда Ванья “Торино” сафида 39 та ўйинда қатнашиб, ўз дарвозасидан 44 та гол ўтказиб юборган. 11 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Баҳром Бобонов
Редактор