locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан»га Маунт таклиф қилинди

Мейсоннинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Милан»га Маунт таклиф қилинди
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт «Милан»нинг эҳтимолий трансфер мақсадларидан бирига айланди. Бу ҳақда MilanPress хабар берди.

Манбага кўра, англиялик футболчининг номзоди Италия клубига таклиф қилинган ва «россонерилар» бош мураббийи Рубен Аморим ушбу трансфер бўйича музокаралар ўтказиш ғоясини маъқуллаган.

Аморим Маунт билан 2024–2026 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед»да бирга ишлаган ва футболчининг имкониятларини яхши билади.

2025/26 йилги мавсумда 27 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Мейсоннинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг