locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Жезусни сотиб олмоқчи

Transfermarkt талқинига кўра, унинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» Жезусни сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Габриэл Жезусга “Милан” яна қизиқиш билдирмоқда.

“Россонерилар” аввал ҳам бразилиялик футболчига даъвогарлар қаторида тилга олинган, бироқ иш жиддий музокараларгача етиб бормаган эди.

Arsenal Radar хабарига кўра, ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштираётган Италия клуби турли номзодлар бўйича ички муҳокамалардан сўнг “канонирлар” форвардини ўз шорт-листига киритди.

Габриэл Жезуснинг “Арсенал” билан шартномаси келаси йилнинг ўрталарида тугайди, унинг трансфер нархи эса, Transfermarkt талқинига кўра, 20 миллион еврони ташкил этади.

Апрел ойи бошида форвард 29 ёшга тўлди. “Милан” А Серия турнир жадвалида 34 турдан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг