locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Жезусни ижарага олмоқчи

Жорий мавсумда Габриел Жезус “Арсенал” сафида атиги икки ўйинда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» Жезусни ижарага олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Арсенал” ҳужумчиси Габриэль Жезус фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчига “Милан” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Россонери” январь ойидаги трансфер ойнасида Жезусни ижара асосида сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Жорий мавсумда Габриел Жезус “Арсенал” сафида атиги икки ўйинда майдонга тушди. Футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, бразилиялик ҳужумчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг