locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Милан\" Жака бўйича музокараларни бошлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Милан" Жака бўйича музокараларни бошлади
Фото: Getty Images

“Байер” ярим ҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Флориан Плеттенберг.

Манбага кўра, 32 ёшли швейцариялик хавбек “Байер”ни тарк этиш бўйича бир қарорга келган. Унга бир неча жамоалар жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Милан” эса Жака бўйича музокараларни бошлаган ва трансфер тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жака 2023 йилнинг ёзида "Арсенал"дан жамоага келиб қўшилган эди. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 12 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг