locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» яқин соат ичида Рубен Аморим билан тўғридан-тўғри алоқага чиқади

Португалиялик мутахассис фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Рубен Аморим яқин соатлар ичида «Милан» клуби билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатади. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Италия клуби «Кристал Пэлас» устози Оливер Гласнер ҳамда «Ал-Аҳли»ни бошқариб келаётган Маттиас Яйсле билан ҳам боғланишни мақсад қилган. Қайд этилишича, янги мураббий номзоди бўйича якуний қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштирмоқчи бўлган «Милан» учун Гласнер варианти ҳозирда иккинчи даражали режага айланган.

Аморимнинг охирги иш жойи «Манчестер Юнайтед» бўлиб, у инглиз клубини 2024 йилнинг ноябридан 2026 йилнинг январига қадар бошқарган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг