locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Влаховични сотиб олади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Милан» Влаховични сотиб олади
Фото: Getty Images

“Милан” ўз сафига “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаховични қўшиб олишни мақсад қилган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "кекса синьора" футболчини ёзда сотишга умид қилмоқда. Миланликлар яқинда 25 ёшли форварднинг атрофидагилар билан яна боғланиб, келишув шартларини муҳокама қилишган. Асосий муаммо футболчининг маоши бўлиб қолмоқда.

"Милан" жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри Душан Влаҳовични жуда яхши билади. Иккиси Туринда бирга ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Влаҳовичнинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг