«Милан» Винтернинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
Кони де Винтер “Милан”га ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
“Россонери” Бельгия терма жамоасининг 23 ёшли ҳимоячисини “Женоа”дан сотиб олди. Шартнома 2030 йилгача мўлжалланган.
Футболчи янги жамоасида 5-рақам остида тўп тепади.
Унинг трансфери “Милан”га бонуслар билан бирга 23 миллион еврога тушган.
“Ювентус” тарбияланувчиси ўтган мавсумда А Серияда 25 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Де Винтер марказий ҳимояда ҳам, қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади.
Баҳром Бобонов
Редактор