locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Милан” ва “Интер” ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади

Шу тариқа, Милан дербисининг навбатдаги ўртоқлик баҳсида ғолиб аниқланмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиянинг “Милан” ва “Интер” клублари Австралияда ўтказилган ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Перт шаҳридаги “Optus” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 53-дақиқада Федерико Димарко гол уриб, “Интер”ни олдинга олиб чиқди.

“Милан” учрашув якунига яқин мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 84-дақиқада Кристофер Нкунку пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 1:1.

Шу тариқа, Милан дербисининг навбатдаги ўртоқлик баҳсида ғолиб аниқланмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг