locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» ва «Интер» Мелье учун даъвогарлик қилмоқда

Мелье 2020 йилдан буён «Лидс» сафида 214 учрашувда иштирок этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» ва «Интер» Мелье учун даъвогарлик қилмоқда
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Лидс» жамоаси дарвозабони Илан Мелье Италия А Сериясининг икки топ-клуби диққат марказига тушди.

Франциялик посбон жорий мавсумда «товуслар» учун майдонга тушмаяпти, унинг амалдаги шартномаси эса келаси йил ёзида ниҳоясига етади.

Football Insider маълумотларига кўра, 25 ёшли дарвозабонга «Милан» ва «Интер» қизиқиш билдирмоқда.

Иккала клуб ҳам футболчини қишки трансфер ойнасида арзонроқ нархда сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Transfermarkt мутахассислари Илан Мельенинг бозор қийматини 12 миллион евро деб баҳоламоқда.

Мелье 2020 йилдан буён «Лидс» сафида 214 учрашувда иштирок этган, 283 та гол ўтказиб юборган ва 72 марта дарвозасини соф сақлашга муваффақ бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг