«Милан» ва «Челси» Индонезияда ўртоқлик учрашуви ўтказади
Италиянинг «Милан» ва Англиянинг «Челси» клублари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур баҳс 8 август, шанба куни «Гелора Бунг Карно» стадионида бўлиб ўтиши белгиланган. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 19:00 да бошланади.
«Милан» матбуот хизмати хабарига кўра, бу Европанинг икки етакчи клуби иштирокидаги Индонезия тарихидаги илк учрашув бўлади.
«Бу Миландан 11 000 километрдан ортиқ узоқликда жойлашган, бироқ ушбу минтақани «россонери»лар учун ҳақиқий уйга айлантирган «Милан»га бўлган муҳаббатни нишонлаш учун идеал имкониятдир.
Nielsen маълумотларига кўра, Индонезия — 40 миллион киши билан дунёда «Милан» мухлислари сони бўйича учинчи, клубнинг рақамли платформаларидаги обуначилар сони бўйича эса биринчи ўринда турувчи мамлакатдир», — дейилади клуб расмий хабарда.