«Милан» ва «Арсенал» «Лейпциг» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
«Арсенал», «Астон Вилла», «Милан» ва «Наполи» клублари «РБ Лейпциг» қанот ҳужумчиси Антонио Нусага қизиқиш билдирмоқда. Футболчи ёзги трансфер ойнаси учун асосий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, «Ньюкасл» ва «Тоттенҳэм» ҳам 20 ёшли футболчининг ўсишини диққат билан кузатиб бормоқда. Норвегиялик вингернинг шартномасида уни сотиб олиш бўйича аниқ товон пули кўрсатилмаган, бироқ «РБ Лейпциг» 50-60 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Нуса сотилган тақдирда, «буқалар» тушган маблағни янги ёш иқтидорларни сотиб олишга йўналтиради.
Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 32 миллион еврони ташкил қилади.