locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Томори билан келишувга эришди

У "россонерилар"да қолишга қарор қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Милан» Томори билан келишувга эришди
ФОТО: Getty images

"Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди, деб хабар берди журналист Николо Скира.

"Фикайо "Милан" билан шартномасини узайтиришга бир қадам қолди. Деярли келишувга эришилди. Марказий ҳимоячига Премьер-лиганинг икки клуби мурожаат қилишди, бироқ у "Милан"да қолишни истади ва шартномани узоқ муддатга узайтиришга тайёр", - деб ёзади Скира.

Жорий мавсумда 28 ёшли Фикаё Томори Италия А сериясида 15 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Италия кубогида учта ўйин ўтказди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг