«Милан» сербиялик дарвозабонни таркибига қўшиб олди
18 ёшли футболчи Италия клубига келажак учун мўлжалланган лойиҳа сифатида қўшилди.
Фото: Getty Images
«Милан» Сербиянинг «Ред Стар» клубидан дарвозабон Иван Гутични трансфер қилди. 18 ёшли футболчи Италия клубига келажак учун мўлжалланган лойиҳа сифатида қўшилди.
Гутич «Ред Стар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ёшлар жамоаларида ўзига хос ўйин кўрсатиб, Сербия футболида истиқболли дарвозабонлардан бири сифатида эътироф этилган.
«Милан» ёш футболчининг ривожланишига катта эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Гутич дастлаб клубнинг ёшлар жамоаси ёки ижара асосида бошқа жамоада тажриба тўплаши мумкин.
Маълумот учун, «Милан» ёзги трансферлар вақтида таркибини ёш футболчилар ҳисобига кучайтиришга ҳам эътибор қаратаётган эди.
Насрулло Каримов
Журналист