«Милан» Саррни сотиб олмоқчи
Transfermarkt портали Саррнинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
"Кристал Пэлас" вингери Исмаила Сарр фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, сенегаллик футболчини сотиб олишга "Милан" қизиқиш билдирмоқда.
Италия клуби ёзги трансфер вақтида 28 ёшли сенегаллик ўйинчи билан шартнома имзолашни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Исмаила Сарр 2024 йилда "Марсель"дан "Кристал Пэлас"га 15 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда Сарр клуб сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Саррнинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист