«Милан» «Реал»нинг 19 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
«Милан» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси марказий ҳимоячиси Виктор Валдепеняска қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Маттео Мореттога таянадиган Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, 19 ёшли футболчи ўз ўйинини янада ривожлантириш ниятида. «Қироллик клуби» раҳбарияти Валдепеняcнинг хорижга йўл олиши унинг тажриба ошириш учун фойдали бўлади деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, ёш ҳимоячи учун курашда Италия клубига Англия Премьер-лигаси жамоалари рақобат туғдириши мумкин.
Жорий мавсумда Валдепеняс барча турнирларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 3 миллион еврони ташкил этади.