locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Рафаэл Леауни 50 миллион еврога сотишга тайёр

Португалиялик футболчи фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» клуби португалиялик вингер Рафаэл Леауни тахминан 50 миллион евро эвазига сотишга тайёр, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport. Аввалроқ футболчи мавсум якунлангач, жамоани тарк этишини маълум қилган эди.

Манба берган хабарга кўра, «россонери» учун ушбу трансфердаги асосий масала молиявий томон ҳисобланади, чунки клуб фойда кўришни кўзламоқда. «Милан» футболчини қарийб 50 миллион еврога сотишга рози, клуб балансида капитал ўсишини қайд этиш учун зарур бўлган минимал сумма эса тахминан 11 миллион еврога тенг.

Қайд этилишича, Рафаэлнинг ўзи Премьер-лигада тўп суришни истамоқда, бироқ у Испания ва Германиядан бўладиган таклифларни ҳам рад этмайди. Ўтган йили унга «Бавария» ва «Барселона» клублари қизиқиш билдирган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг