locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Милан» Рафаэл Леау бўйича таклифни рад этди

Хабарларга кўра, «Фенербахче» 27 ёшли португалиялик футболчига бонуслар билан бирга йилига қарийб 12 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Фенербахче» Рафаэл Леауни ижара асосида сотиб олиш имконияти билан ўз сафига қўшишни таклиф қилган. Бироқ «Милан» бу вариантга рози бўлмаган.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, аммо футболчининг ижара асосида кетиши энди кўриб чиқилмайди. Истанбул клуби яқин вақтда янги таклиф юбориши мумкин.

Хабарларга кўра, «Фенербахче» 27 ёшли португалиялик футболчига бонуслар билан бирга йилига қарийб 12 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Леаунинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг